Ресурслар (Жараёнларни Моделлаштириш)
Бизнес жараёнларни моделлаштиришда кейинги ҳисобга олиш керак бўлган нарса бу ресурс. Бу ташкилий томон ҳам дейилади, ва ким ёки нима ҳаракатни бажаришини аниқлаб келади. Ресурс тушунчаси бу умумий тушунча бўлиб, у:
- Жараён қатнашчиси бўлиши ҳам мумкин, мисол учун Сарвар исмли ходим;
- Дастурий тизим ҳам ресурс ҳисобланади, мисол учун сервер ёки дастур;
- Қандайдир қурилма бўлиши ҳам мумкин, яъни принтер ёки завод.
Ресурслар ҳам ўз навбатида иккига бўлинади, биринчиси, фаол ресурс бўлиб, бу ҳаракатни тўлиқ бажарилишида қатнашадиган ресурс, ёки пассив ресурс, бу ҳаракатнинг бажарилишида қатнашади, аммо роли катта эмас. Мисол учун, бир нарсадан нусха чоп этиш учун сканер керак бўлади, лекин ҳаракатни бажарадиган асосий одам бу жараён қатнашчиси. Яъни, сканер пассив ресурс, қатнашчи эса актив ресурс. Яна бир мисол, юк машинаси юк ташиш ҳаракатида пассив ресурс, фаол ресурс эса уни бажараётган ходим ҳисобланади.
Моделлаштириш жараёнида, одатда, бирор ҳаракатни ресурсини аниқлашда индивидуалларга мурожаат қилинмайди, аксинча, жамоалар мисолида кўрсатилади. Мисол учун, Сарвар ресурс қилиниб олинмайди, балки у ишлаётган бўлим, бошқарма ёки у бажараётган роль ресурс ҳисобланади.
Мисол: буюртмадан-тўловгача жараёни сотувчи ташкилотнинг икки бўлими: сотув ва омбор бўлимлари қатнашади. Келиб тушган буюртма омбор ходимлари томонидан текширилади ва қолдиқ етиш-етмаслиги аниқланади. Бу операция омбор ва тақсимлаш ERP тизими томонидан автоматик равишда бажарилади ва унда Омбор маълумотлари базаси ишлатилади. Агар маҳсулот етарли бўлса, у омборда сотув бўлими буюртмани тасдиқлагунча чиқариб олинади. Сўнг, сотув бўлими инвойс чиқаради ва тўловни кутади, шу пайт маҳсулот омбордан етказиб берилаётган бўлади. Агар омборда етарли маҳсулот бўлмаса, ERP тизими етказиб берувчилар каталогидан хом-ашёларни текшириб олади. Хом-ашёлар керакли ҳажмда сотиб олинганидан сўнг омбор ва тақсимлаш бўлими уни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Жараён буюртма тасдиқланиб сотув бўлими томонидан архивга олинганидан сўнг якун топади.
BPMN ресурсларни тасвирлаш учун икки конструкциядан фойдаланади, булар «pool» ва «lane» деб аталади. Pool ресурс классларини ифодалашда ишлатилади, lane эса суб-класс ёки ёлғиз ресурсларни ифодалайди. Мисол учун, pool деб биз бутун бир ташкилотни айтишимиз мумкин, lane эса унинг бир бошқармаси, бўлими ёки жамоаси бўлади. Қуйидаги расмда pool деб Сотувчи ташкилот олинмоқда, lane эса ундаги икки бўлим, яъни Омбор ва Тақсимлаш, ва Сотув бўлими.
Расмни сифатли ҳолатда кўриш: Линк