Илғор Даражада Моделлаштириш (4-қисм)

--

Узилишсиз Ҳодисалар ва Мураккаб Истиснолар

Шундай ҳолатлар борки, қандайдир ташқи ҳодиса юз берганда бажарилиши керак бўлган иш асосий ҳаракатга ҳалақит бермаслиги керак бўлади. Мисол учун, буюртмадан-тўловгача бўлган жараёнда мижоз бирданига ўз маълумотларини янгиламоқчи болиб қолиши мумкин (масалан, ўз уй манзилини). Келган янги хабар маълумотлар базасида захира текширишга ҳалақит бермаган ҳолда сақланади. Буни ифодалаш учун узуқ чизиқли ўрта ҳодисадан фойдаланамиз:

Узилишсиз ҳодисалар мураккаб истиснолар келтириб чиқаришда ҳам ишлатилади. Қуйидаги жараённи тасаввур қилинг:

Мураккаб истиснолар билан бирга эса шундай кўринишга эга бўлади:

Суб-жараёнли Ҳодисалар

Бу ҳодиса юқорида кўриб ўтган узилишсиз ҳодисанинг бошқачароқ кўринишидир. Асосий фарқи шундаки, суб-жараёнли ҳодисалар маълум бир жараёнга тегишли бўлмайди. Мисол учун, буюртмадан-тўловгача жараёнинг ҳар-қандай нуқтасида мижоз буюртма бўйича сўров жўнатиши мумкин. Бу сўровга ҳар-қандай ҳолатда жавоб бериш учун қуйидагилардан фойдаланамиз:

Ҳаракат Компенсацияси

Жараённи тиклаш мақсадида, айрим бажарилиб бўлган жараёнлар орқага қайтаришимизга тўғри келиши мумкин. Буни яхшироқ англаш учун етказиб бериш ва инвойс чиқариш суб-жараёнига эътиборимизни қаратамиз:

Мижозга жарима ҳақида хабар берилгандан сўнг биз етказиб бериш ёки тўлов масаласига яна қайтишимиз керак бўлади. Яъни, агар маҳсулот етказиб берилган бўлса уни қайтаришни амалга ошириш, ёки агар тўлов амалга ошириб бўлинган бўлса уни пулини қайтариш ҳаракати бажарилади.

--

--

Zukhriddin Abdurakhmonov
Zukhriddin Abdurakhmonov

Written by Zukhriddin Abdurakhmonov

Supply Chain | Business Process Management | Automation | Kaizen | Entrepreneurship

No responses yet