Илғор Даражада Моделлаштириш (2-қисм)
Ҳодиса тушунчаси тўғрисда юқорида сўз юритган эдик, яъни ҳодиса бу оний вақтда бажариладиган иш эди. Биз ҳозиргача кўрган ҳодисалар бу бошланғич, жараёнга старт берувчи ҳодиса, ва якуний, жараёнга якун ясовчи ҳодиса. Булар билан бирга, ўрта ҳодисалар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам кенг миқёсда фойдаланилади фойдаланилади.
Хабар Ҳодисалари
Юқорида кўрганимиздек, айрим ҳолларда бошланғич ҳодисаларни доира ичидаги хат белгиси билан белгилагандик ва улар ҳаракат билан бошқа бир поол орасидаги боғлиқликни ифодалаб келган. Якуний ҳодиса ҳам хабар ҳодисаси бўлиб келган қачонки у бошқа бир томон билан боғлиқ бўлса.
Ўрта ҳодисалар ҳаракат бажарилиши мобайнида хабар қабул қилиниши ёки жўнатилишини англатади. Мисол учун, юқоридаги расмга эътибор қаратсак, Янги аризани қабул қилиш ҳаракати Топширувчидан Кредит аризаси хабарини қабул қилади, ва Аризани топширувчига қайтариш ҳаракати эса Текширилган кредит аризасини Топширувчига жўнатади. Демак, бу ерда бажарилаётган ишлар асосан нимадир жўнатиш ёки қабул қилиш билан бўлади, қандайдир вазифа бажарилаётгани йўқ. Шунинг учун, бу ҳаракатлар Хабар ҳодисаларига алмаштирилиши мумкин ва буни кейинги расмда кўриш мумкин.
Вақтга Боғлиқ Ҳодисалар
Хабар ҳодисалари билан бир қаторда бирор ҳаркатни бошланишига белги бўлиб келадиган Таймер ҳодисаси ҳам мавжуд. Бу ҳодиса маълум ҳаракатни маълум бир вақт бирлигида бажарилишини англатади, мисол учун, ҳар Жума, ҳар куни эрталаб соат 7да.
Таймер ҳодисаси ўрта ҳодиса сифатида ҳам жараён давомийлигини вақт билан боғлаш учун ишлатилади. Буни ифодалаш учун ҳодиса айланаси ичига соат белгиси қўйилади.
Мисол: Интернет Сервис Провайдерининг ҳисоб-китоб қилиш жараёнини кўрсак. ISP ўз мижозларига ҳар ойнинг 1-кунида электрон почта орқали инойс жўнатади. 7-куни эса мижознинг банк аккаунтидан мижознинг қолиб кетган қарзлари ечиб олинади. Агар автоматик пул ечиб олиш бажарилмаса, 8-куни бу ҳақида мижозга хабар берилади. 9-куни эса, 7-куни бажарилмай қолган иш яна бир-бор синаб кўрилади. Агар яна бажарилмаса, мижознинг банк аккаунтига кечиктиргани учун тўлов талабномаси жўнатилади. Бу нуқтадан бошлаб, автоматик ечиб олиш тўхтатилади. 14-куни эса Интернет сервис кейинги пул тўлангунича тўхтатилади. Агар 30-куниҳам тўлов қилинмаган бўлса, аккаунт ўчирилади ва ўчириш тўлови ечиб олинади. Кейин эса, қарзларни ёпиш ҳаракати бошланади. Буни таймер ҳодисасидан фойдаланган ҳолда моделлаштирилса, қуйидаги чизма ҳосил бўлади:
Пойга Ҳодисалари
Моделлаштириш жараёнида учратишимиз мумкин бўлган яна бир ҳолат бу икки ҳодиса бир-бирлари билан «пойга» ўйнашидир. Яъни қай-бир ҳаракат биринчи бўлиб якунланиши жараённинг қандай давом этишини ҳал қилади. Мисол учун, мижозга суғурта нархи жўнатилгандан сўнг, мижоз ё қабул қилади ва суғурта контракти тузилади, ёки инкор қилади ва нарх бекор қилинади.
Буни ифодалаш учун икки айлана ичидаги бешбурчакдан фойдаланамиз.
Яна бир мисол: