Жараёнли Ўйлаш

Zukhriddin Abdurakhmonov
3 min readOct 13, 2020

--

1980 йилларда Бизнес Жараёнларни Бошқариш (БЖБ) соҳасининг ривож топишига туртки бўладиган иш, яъни Мазда компаниясининг Форд томонидан қисман сотиб олиниши юз берди. Шу пайт, Форд компанияси бошқарувчилари Мазданинг корхоналарига ташриф буюрган пайт ўзларининг Бўлимлари ва Маздадаги бўлимлар орасида катта фарқ борлигини сезишади. Яъни, Мазда компаниясида нисбатан ходимлар анча кам ўлишига қарамасдан бизнес жараёнлар тўлиқ ва сифатли бажарилаётган эди. Бу ҳолатни ёритган тадқиқотлардан бири Майкл Ҳаммерга тегишли бўлиб бу асосан Форднинг Сотиб Олиш жараёни билан боғлиқ бўлган. Сўнг, ўз навбатида, янги Бизнес Жараёнларни Инжиниринги фани юзага келди.

Фордда олдинги ҳолат

Бу расмда биз Форднинг олдинги Хом-ашё сотиб олиш жараёнини кўришимиз мумкин. Форднинг ҳар-бир хариди Сотиб-олиш бошқармасидан ўтиши керак. Айнан қанча миқдорда маҳсулот сотиб олиш кераклиги ҳал аниқлангандан сўнг Буюртма қилиниб Сотувчига жўнатилади. Худди шу буюртманинг нусхаси ҳам ўз навбатида Кредиторлик Қарзини ҳисоблаш учун бошқа бир бўлимга жўнатилади. Сотувчи етказиб беришга рози бўлгандан сўнг у маҳсулотни Фордга жўнатади ва у келиб Омборга тушади. Сўнг, келган маҳсулот тўғрисида хабарнома яна Кредиторлик Қарзини ҳисоблашда ишлатилади. Кейинги жараён эса Сотувчи Ҳисоб-фактура жўнатиши билан давом этиб Форд тўлов қилиши билан якунланади.

Эътибор берадиган бўлсак, Кредиторлик Қарзини ҳисоблашда 3та ҳужжат (Буюртма Нусхаси, Жўнатма Тўғрисидаги хабарнома ва Ҳисоб-фактура) орасидаги муносиблик текширилади, ва ҳар бир ҳужжат 14та нарсани ўз ичига олади (маҳсулот тури, миқдори, нархи ва бошқ.). Табиийки бир қанча номутаносибликлар ҳар кунлик ҳолатда учрайди ва уларнинг устида ишлаш бир неча юз кишининг вазифасидир. Аммо, Мазда компаниясида бу ишни 5тагина ходим бажаради (Фордда эса 500та). Ваҳоланки, Мазда 100 баробар кичик компания эмас. Умумий олганда, муаммо Форд ҳар бир номувофиқликни бирма-бир топиши ва ҳал қилишида эди. Бир қанча таққослашлардан сўнг эса, Форд ўзгартириш киритишга қарор қилди ва шундай кўринишга келди:

Биринчи ўринда, харид масаласидаги ахборотни сақлаш учун марказий маълумотлар базаси ривожлантирилди. Бу база сотиб олиш бўлими томонидан барча буюртмалар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш учун ишлатилди ва у олдинги қоғоз оқимини ўрнини босишда ишлатилди. Иккинчидан, омбор бўлимида базага кириш имконини яратувчи янги компьютер терминаллари ўрнатилди. Маҳсулотлар келган пайт, омбор ходими миқдор ва бошқа кўрсаткичларни база орқали турган жойидан сақланган буюртмага таққослайди. Агар буюртмадаги келишув ва келган маҳсулот миқдори тўғри келмаса, у шунчаки ўша жойнинг ўзида қабул қилинмайди. Агар тўғри бўлса, у қабул қилинади. Шундай қилиб, Кредиторлик Қарзи устида ишлайдиган ходимларнинг ҳозирги вазифаси фақатгина тўғридан-тўғри Тўлов қилиш бўлади. Охир оқибат, янги жараёнлар Форд компаниясига ҳужжат текширишга масъул ходимлар сонини 500тадан 120тага (76%га) қисқартириш имконига эга бўлди.

Бу ҳолатда муаммоли иш (Кредиторлик қарзини хисоблашда жуда кўп вақт ва куч сарфлаган ҳолда текшириладиган ҳужжатлар) умумий жараённи ҳисобга олган ҳолда ёндашилган. Яъни, Кредиторлик қарзини ҳисоблаш бу Сотиб Олиш жараёнининг катта аҳамиятга эга қисми ҳисобланади, шу билан бирга жараён бўлимнинг бошқа ҳисобланади, омбор ходимларини ва Сотувчи томонидан вакилларни ҳам ўз ичига олади. Тўғри, бу жараён бир нечта бўлимларни ўз ичига олмоқда, бунга қарамасдан ўзгаришлар ҳар бир иштирокчи бўлимга таъсир ўтказади ва у кўп қирралидир: У ахборотга боғлиқ ўзгаришларни (ахборот алмашинуви), технология ўзгаришларини (маълумотлар базаси, терминаллар) ва структурадаги ўзгаришларни (текширувлар, қоидалар)ни ўз ичига олган.

Юқоридаги тушунча Том Давенпорт ва Жеймс Шорт томонидан тадқиқотларда олдинга сурилган бўлиб. Тадқиқот жараёнларни яхшилашда менежерларни, маълум бир вазифа ёки бизнес функциянанинг ўзигагина эътибор қаратишнинг ўрнига, жараёнларга тўлиқ ҳолда ва бошидан охиригача қарашларига ундаган.

--

--

Zukhriddin Abdurakhmonov
Zukhriddin Abdurakhmonov

Written by Zukhriddin Abdurakhmonov

Supply Chain | Business Process Management | Automation | Kaizen | Entrepreneurship

No responses yet