Жараёнларни Аниқлаш: Жараёнлар Орасидаги Боғлиқлик (2-қисм)
Жараёнлар Архитектурасида боғлиқликларни уч турга бўлишимиз мумкин, улар: кетма-кетлик, парчаланиш ва ихтисослашув.
Кетма-кетлик: Бу икки жараён ўртасида мантиқий бўлиқлик борлигини англатади. Буни горизонталь боғлиқлик ҳам дейишади. Яъни, бирининг натижаси иккинчисининг кирими бўлади. Бунга мисол қилиб ишлаб чиқарувчи-харидор орасидаги боғлиқликни олишимиз мумкин, ишлаб чиқарувчи етказиб берган маҳсулотни харидор истеъмол қилади.
Парчаланиш: жараёнлар йиғиндисида бир жараённи олиб батафсил ёритишга парчалаш дейилади. Мисол учун, Маҳсулот Сотиб Олиш жараёни бир неча ҳаракатни ўз ичига олади.
Ихтисослашув: бир умумий жараённинг бир неча вариантлари бўлган ҳолатни тасвирлашда ишлатилади. Мисол учун, халқаро компанияда ишга аризаларни қабул қилиш жараёнида вариантлар бўлиши мумкин. Ҳар бир давлатнинг ўз қонуний нормативлари борлигини ҳисобга олсак, ариза қабул қилиш Ўзбекистон учун ва Германия учун алоҳида бўлиши керак.
Қийматлар Занжири ҳам айнан шу жараёнлар кетма-кетлиги орқали тасвирланиши мумкин. Биринчи ўринда биз умумий жараёнларни топиб, уларнинг кетма-кетлигини аниқлашимиз керак. Жараёнлар архитектураси ҳам тепадан пастга ҳаракат қилади, ва биринчи даражаси қийматлар занжири ҳисобланади. Кейингиси эса занжирдан бир умумий жараённи олиб парчаланади. 3-даражада эса суб-жараёнлар ва вазифалар даражасигача тушади.
Биринчи даража умумий жараёнлар тўғрисида бўлса, кейинги икки даража чуқурроқ жараёнлар бўлиб, уларни БПМН орқали чизилса бўлади. Аммо, яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки, ҳар-бир корхона ўзига хос жараёнлар структурасига эга бўлиб, ўзи учун ўзи хоҳлаган тарзда ҳам диаграмма тузиши мумкин. Мисол учун, British Telecomнининг жараёнлар структураси шундай кўринишда: