Жараён Моделини Қайта Ишлатиш
Айрим ҳолатларда бир бизнес жараённи моделлаштираётганимизда, бошқа бир жараённинг қисмидан фойдаланиб туришимизга тўғри келади. Мисол учун, кредит берувчи ташкилот ипотека кредитини тўлови жараёнидаги кредит имзолаш суб-жараёнини бошқа жараёнларда ҳам худди шу суб-жараён ишлатилиши мумкин, яъни студент ёки автомобиль кредит тўловлари жараёнларида.
BPMNда бундай жараёнлар глобал жараён модели деб юритилади. Глобал жараён модели бу ҳеч қандай жараён моделига тегишли бўлмаган ва ҳар-қандай жараён томонидан чақирилиши мумкин бўлган модель ҳисобланади. Буни ифодалаш учун биз суб-жараённи билдирувчи «+» белгили ва қалин чегарали ҳаракатдан фойдаланамиз.
Оддий ёки глобал суб-жараёнлар?
Иложи борича ҳолатларда суб-жараёнлар уларнинг қайта ишлатилишини таъминлаш учун глобал жараёнларга айлантирилиши керак. Глобал жараёнга тўлов, инвойс, HR, чоп этишлар кўплаб жараёнларда ишлатилгани учун яхши номзод ҳисобланадилар.