Қайта Ишлаш ва Такрорлаш (Жараёнларни Моделлаштириш)

--

Шу пайтгача, асосий эътибор бир марталик ҳаракатларга берилган эди. Энди, такрорланадиган ҳаракатларниҳам тасвирлашни бошласак бўлади. Такрорланиш бўлишига сабаблар кўп, улардан бирига мисол қилиб қандай юз бериши мумкин бўлган хатоларни келтирсак бўлади.

Мисол учун: хазина вазири бўлмиш ғазначини тасаввур қилайлик, унга вазирлик сўровномаси келиб тушди. Келиб тушганда биринчи қилинадиган иш бу сўровномани тизимга киритиш. Сўнг, бу сўровномага жавоб берилиши учун у текширилади. Жавоб кабинет ходими томонидан тайёрланади ва асосий регистратор томонидан текширилади. Агар регистратор қабул қилмаса, жавоб яна кабинет ходими томонидан қайта тайёрланиши керак ва у яна қайта кўриб чиқилади. Бу жараён қачонки сўровнома тасдиқлансагина якун топади.

Демак, бирор хатолик ёки қарор жараён ҳаракатларини қайта бажарилишини тақозо қилган пайт, XOR-split ва XOR-joinлардан фойдаланамиз. Бунинг сабаби, юқоридаги мисолдан келиб чиқсак, вазирлик жавоби кўриб чиқилганда у тасдиқланиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин, демак бир вақтда фақат бир қарор қабул қилинади. Иккинчидан, такрорланиш юз бераётган вақт чизиқ бориб яна XORга уланади, ва бу ҳам бир вақтда битта ҳаракат бажарилишини таъминлайди.

--

--

Zukhriddin Abdurakhmonov
Zukhriddin Abdurakhmonov

Written by Zukhriddin Abdurakhmonov

Supply Chain | Business Process Management | Automation | Kaizen | Entrepreneurship

No responses yet