Жараёнларни Моделлаштириш (Модель Тушунчаси)

--

Модель уч хусусиятга эга бўлиб, улар: хариталаш, абстракция ва мақсаддир. Яъни, модель реал дунёдаги маълум ҳодисани харитага солади- моделлаш субъектини. Мисол учун, қандайдир бино оддий ёғоч орқали кичик қилиб моделлаштирилиши мумкин. Иккинчидан, модель ўша ҳаётий нарсанинг керакли жойларинигина олади-керак бўлмаган нуқталари мавҳум қолдирилади. Мисол учун, Эиффел минорасининг бу модели уни ҳақиқий металлини ёки ерга қандай ўрнатилганини кўрсатмайди. Учинчидан, модель маълум бир мақсадда қилинади, ва айнан ўша мақсад нимани моделлаштириш керагу нимани мавҳум қолдириш кераклигини аниқлаб беради. Мақсад эса бу модель кўрсатиладиган аудитория кимлигига қараб белгиланади. Эиффел моделидан мурод уни оддий инсонларга кўрсатиш бўлгани учун у оддий ишланган, аммо у қандайдир архитекторга керак бўлганда умуман бошқача ҳолда моделлаштирилиши ҳам мумкин эди.

Энди, жараёнларни моделлашга қайтадиган бўлсак, уни тузиш вақтида доимо унинг мақсади ва аудиториясидан келиб чиқишимиз керак экан. Жараёнларни моделлаштиришга асосий мақсадлар икки-хил: ташкилий дизайн ва дастурий тизим дизайни. Ташкилий дизайн учун тузилган жараён модели одатда концепцияга асосланади. Бу модель жараён аналитиги томонидан тузилади ва бутун БЖБ ташаббусининг Жараёнларни Ўрганиш фазаси давомида мутахассислар ўртасида ўзаро тушуниш ва алоқани осонлаштириш учун ишлатилади. Қўшимчасига, улар жараён анализи ва қайта лойиҳаланиши учун ҳам асосдир. Шунинг учун ҳам жараёнлар модели ўша жараёнлар билан бевосита ишлайдиган ва улар устида ишлайдиганларга осон тушуниладиган бўлиши керак. Дастурий тизим дизайни учун тузиладиган модель эса Ахборот Технологиялари кайфияти билан тузилади ва у тизим инженери томонидан бажарилади. Бу асосан кейинчалик жараёнларни автоматлаштириш даврида асос бўлади.

--

--

Zukhriddin Abdurakhmonov
Zukhriddin Abdurakhmonov

Written by Zukhriddin Abdurakhmonov

Supply Chain | Business Process Management | Automation | Kaizen | Entrepreneurship

No responses yet